03.12.2023 03:14
1939
Теглар
А Серия. «Милан» «Фрозиноне» устидан ғалаба қозонди

Италия чемпионатининг 14-турида «Милан» ўз майдонида «Фрозиноне» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Йович, Пулишич ва Томорининг голларига Брешианини бир бор жавоб берди. 

«Милан» очколарини 29тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлаб олди ва «Ювентус» (33) ҳамда «Интер»ни (32) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Фрозиноне» 18 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

А Серия. 14-тур
Милан — Фрозиноне 3:1

2 декабр, «Сан-Сиро»
Голлар: Йович (43), Пулишич (50), Томори (74) — Брешианини (82).
Милан – Менян, Калабрия, Томори, Эрнандес, Флоренци, Лофтус-Чик (Побега, 79), Рейндерс (Бинносир, 79), Муса, Пулишич (Траоре, 78), Чуквуэзе (Адли, 64), Йович (Камарда, 85).
Фрозиноне – Турати, Монтеризи (Шеддира, 86), Романоли, Околи, Ойоно, Бурабия (Брешианини, 46), Рейнер (Желли, 57), Барренечеа, Соуле, Ибраҳимович (Казо, 66), Чуни (Кайо Жорже, 66).
Огоҳлантиришлар: Барренечеа (63), Йович (80).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар