01.12.2023 20:13
1647
Теглар
«Бунёдкор» Александр Крестининни истеъфога чиқарди

Суперлига-2023 мавсуми якунида «Бунёдкор» клуби жамоа бош мураббийи Александр Крестинин билан хайрлашди.

«Бунёдкор» футбол клуби ўзаро келишувга кўра бош мураббий Александр Крестинин ва унинг ёрдамчилари билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Айтиш керак, «Бунёдкор» Александр Сергеевич билан ажойиб мавсумни ўтказди. Чемпион «Пахтакор» ва кумуш медал соҳиби «Насаф» сафарда мағлубиятга учратилди. Тошкентда «Нефтчи» «таслим» этилди.

«Бунёдкор» футбол клуби россиялик мутахассис ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда мураббийлик фаолиятида омад тилайди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Крестинин 7 июл куни «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида иш бошлаб, истеъфога чиқарилган Мурод Отажоновнинг ўрнини эгаллаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар