30.11.2023 15:59
6516
Теглар
Жезус энг юқори баҳо олди, Ҳусанов 5.5, Дансо 5.3, Самба 4.3 баллга лойиқ кўрилди

Европа Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Ланс» клуби Лондонда «Арсенал» меҳмони бўлди.

Учрашувда Англия клуби Франция жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 62-дақиқасида ҳисоб 5:0 бўлган пайтда лансликлар сафида Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушиб, ЕЧЛдаги дебютини ўтказди. Ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Лондондаги ўйиннинг 86-дақиқасида белгиланган пенальтига сабаб бўлди. VAR Абдуқодир қўли билан ўйнади деб ҳисоблагач, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва ҳисобдаги фарқ 6тага етди.

Қайд этиш жоиз, шу вазиятни айтмаса, Ҳусанов Лондондаги сўнгги ярим соатликда ёмон ҳаракат қилмади.

Whoscored статистик портали «Арсенал» - «Ланс» ўйинида энг юқори баҳони Габриэл Жезусга берган – 9,4 балл. Меҳмонлар сафидан Абдуқодир Ҳусанов 5,5 баллга лойиқ кўрилган. Пеналти ва сариқ карточка Ҳусановнинг баҳосига таъсир қилган. Французлар сафидан энг паст баҳога дарвозабон Самба лойиқ кўрилган – 4,3 балл.

«Ланс» сўнгги турда 12 декабр куни «Севиля»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар