30.11.2023 18:59
828
Теглар
Тен Ҳаг, Ҳау, Ираола ва Эдвардс – АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

АПЛ расмий сайти ноябр ойи якунларига кўра энг яхши мураббий номига даъвогарларни маълум қилди.

Унга кўра, 4 нафар бош мураббий ой лауреати бўлишга номзод:

Роб Эдвардс («Лутон») – 3 ўйинда 1 ғалаба, дуранг ва мағлубият.

Эдди Ҳау («Ньюкасл») – 3 ўйинда 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар нисбати +2;

Андони Ираола («Борнмут») – 3 ўйинда 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар нисбати -1;

Эрик тен Ҳаг («Манчестер Юнайтед») – 3 ўйинда 3 ғалаба, тўплар нисбати +5.

Маълумот учун, сўнгги уч ойда ойнинг энг яхши мураббийи соврини «Тоттенҳэм» устози Энже Постекоглуга насиб қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар