30.11.2023 20:15
928
Теглар
«Лион» Фабио Гроссони истеъфога чиқарди. У клубни 2,5 ой бошқарди

«Лион» клуби расмий сайти жамоа устози Фабио Гроссо истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

Француз клуби раҳбарияти жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли Гроссо билан келишувни бекор қилган. «Лион» клуби академияси директори Пьер Саж вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Италиялик мутахассис сентябр ойида Лоран Блан истеъфога чиқарилгач, клубда иш бошлаганди.

«Лион» 12 ўйинда бор йўғи 7 очко жамғариб чемпионатда сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар