29.11.2023 20:20
1159
Теглар
«Милан» ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Пиолини истеъфога чиқариши мумкин

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли истеъфога чиқарилиши мумкин.

La Repubblica хабарига кўра, миланликлар Чемпионлар лигасида гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаса, клуб раҳбарияти италиялик мутахассисни истеъфога чиқариши мумкин. «Милан» F гуруҳида 5-туридан кейин 5 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Қайд этилишича, клубнинг Чемпионлар лигасини эрта тарк этиши жамоанинг молиявий ҳолатига жиддий таъсир қилади. Клубнинг харажатлари сабабли жамоанинг умумий зарари миқдори 160 миллион еврога етиши мумкин.

Аввалроқ, «Милан» клуби эгаси Жерри Кардинале клуб қанча харажат қилса, энг камида сарф қилинган маблағни ишлаб топиши зарурлиги ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар