28.11.2023 23:22
4698
Теглар
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Ҳилол» билан ўйинда турнирдаги илк мағлубиятини тан олди

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури D гуруҳи доирасида икки учрашув ҳам якунига етди.

Марказий ўйинда гуруҳ пешқадамлари «Навбаҳор» ва «Ал-Ҳилол» Наманганда ўзаро майдонга тушди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Салим Ад-Довсари пеналтидан фойдалана олмаган бўлса-да, 68-дақиқада қатарлик бош ҳакам иккинчи марта Ўткир Юсупов дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу сафар Салимнинг зарбасини Юсупов қайтарган бўлса, қайтган тўпни захирадан тушган Малком голга айлантирди – 1:0.

85-дақиқада эса Салим Довсарининг ўзи Юсупов дарвозасига чиройли гол киритиб, ўйин масаласини ҳал қилди – 2:0.

Шу тариқа, «Ал-Ҳилол» 13 очко билан яккапешқадамга айланди, «Навбаҳор» 10 очко билан 2-ўринда бормоқда. Наманганликлар 4 декабр куни Ҳиндистонда «Мумбай Сити» меҳмони бўлади. Ўйиндаги ғалаба жамоани кейинги босқичга олиб чиқади, дуранг эса бошқа жамоаларнинг натижасини кутишга сабаб бўлади.

ОЧЛ. 5-тур. D гуруҳи.

«Навбаҳор» - «Ал-Ҳилол» - 0:2

Бош ҳакам: Салмон Аҳмад (Қатар)

Голлар: Малком 68, Салим Ад-Довсари 85.

Ноаниқ пенальтилар: Салим Ад-Довсари 9, 68 (дарвозабон)

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 8. Иброҳим Йўлдошев, 13. Филип Иванович, 5. Милош Милович, 22. Игорь Голбан, 10. Жамшид Искандеров, 77. Асадбек Собиржонов (7. Остон Ўрунов, 46), 23. Йован Жокич, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов 70'), 14. Жамшид Болтабоев, 91. Тома Табатадзе (21. Темурхўжа Абдухолиқов 82).

«Ал-Ҳилол»: 37. Яссин Буну, 2. Муҳаммад Ал-Бурайк, 3. Калиду Кулибали, 5. Али Ал-Булайҳи, 66. Сауд Абдулраҳмон, 28. Муҳаммад Каъно, 22. Сергей Милинкович-Савич, 29. Салим Ад-Довсари, 56. Муҳаммад Ал-Қаҳтони (77. Малком, 67), 14. Сауд Ал-Ҳамдан, 11. Сауд Аш-Шаҳри (9. Александар Митрович, 67).

Четлатиш: Иброҳим Йўлдошев, 90+6.

Нассажи Мозандарон – Мумбай Сити – 2:0.

D гуруҳидаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар