27.11.2023 23:24
4068
Теглар
«Плей-офф йўлланмаси – «Навбаҳор»нинг асосий мақсади». Бабаян ва Аҳмедов «Ал-Ҳилол»га қарши ўйин ҳақида

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Ал-Ҳилол» учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Самвел Бабаян ва яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов иштирок этди.

«Эртага гуруҳимизда жамоамиз ва рақибимиз «Ал-Ҳилол» учун жуда муҳим бўлган ўйин бўлиб ўтади. Эртанги рақибимиз айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири, жуда яхши шаклланган, яхши ижрочиларга эга ва ҳозирги пайтда «Ал-Ҳилол»ни Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири бошқармоқда. Бундай рақибга қарши эса йигитлар юқори савияда, фидокорлик билан ўйнашлари керак. Бундан ташқари, биз эртага ўз майдонимизда ўйнаймиз ҳамда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам жамоамизга руҳ ва куч бағишлайди, деган умиддаман. Шунингдек, футбол мўъжизасига ҳам умид қиламиз. Жамоамизнинг ОЧЛдаги асосий мақсади, “плей-офф”  босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Шундай экан, бўлажак баҳсда мухлисларимизга қувонч улашиш учун барча имкониятимизга ишга соламиз», - дейди Самвел Бабаян.

«Ўйин қизиқарли кечишига шубҳам йўқ. Боиси, «Ал-Ҳилол» кучли жамоа. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, «Навбаҳор»нинг ОЧЛдаги шундай муваффақиятли иштирокига муносиб ҳиссасини қўшаётган, жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззақовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман», - дея Азимжон Аҳмедовнинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Намангандаги учрашув сешанба куни соат 21:00да бошланади. Ҳар икки жамоа 10 очкодан тўплаб, гуруҳда қўшҳокимлик ўрнатган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар