27.11.2023 22:57
2311
Теглар
ОЧЛ. ОКМК «Ал-Иттиҳод»га мағлубиятга учради, Ҳамидулла дублга эришди

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида ОКМК ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»га қарши саф тортди.

Олмалиқдаги ўйинда Карим Бензема, Фабиньо сингари юлдузларни кўриш учун стадион жорий мавсум илк марта мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинда меҳмонлар форварди Ҳамидулланинг дубли Саудия клубига муҳим ғалабани келтирди – 2:0. Ўйин якунида Боакьенинг голи ҳисобни қисқартирди, холос – 1:2.

Шу тариқа, «Ал-Иттиҳод» 12 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. ОКМК ҳисобида очко йўқ. «Сипоҳон» (7) ва «Эйр Форс» (7) жамоалари бугун ўзаро майдонга тушади. «Ал-Иттиҳод» сўнгги турда «Сипоҳон» клубини ўз майдонида қабул қилади. ОКМК Ироққа сафар қилади.

ОЧЛ. С гуруҳи. 5-тур

ОКМК – «Ал-Иттиҳод» - 1:2

Голлар: Мартин Боакье 78 – Ҳамидулла 30, 34.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акрамжон Комилов, 15.Ойбек Рустамов (18.Бахтиёржон Қосимов 27, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 4.Миржамол Қосимов (24.Мурод Эрматов, 79), 88.Сиёвуш Ҳақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80), 17.Санжар Турсунов, 27.Мартин Боакье, 10.Хуршид Ғиёсов.

«Ал-Иттиҳод»: 1.Ал-Маюф, 5.Луис Фелипе, 15.Ҳассан Кадеш, 28.Аҳмад Бамасуд, 13.Аш-Шанкти, 16.Ал-Ғамдий, 8.Фабиньо, 77.Салоҳ Ал-Амри (24.Абдулраҳмон Алобуд, 74), 11.Жота (25.Сувайлем, 86), 99.Ҳамидулла, 9.Карим Бензема.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар