27.11.2023 21:02
8091
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» «Ал-Файсали» билан ўйинда камбэк кўрсатиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури «В» гуруҳидаги икки учрашув ҳам якунланди.

«Насаф» ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Файсали» клубини қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Меҳмонлар 1-бўлимнинг охирида ҳисобни очиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетган бўлишса-да, 2-бўлим бошида Нуруллоевнинг узатмасидан кейин Лима Круз ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Орадан кўп ўтмай, Қаршидаги стадион навбатдаги марта ларзага келди. Зафармурод Абдураҳматов кучли зарбаси билан камбэкка сабаб бўлди – 2:1.

68-дақиқада эса захирадан тушганига кўп бўлмаган Марко Станоевич жарима зарбасидан йўллаган голи билан ўйин тақдирини амалда ҳал қилди – 3:1.

84-дақиқада меҳмонлар пеналтидан фойдалана олишмади. Обиданинг зарбасини Неъматов қайтариб қолди.

Иккинчи ўйинда эса «Шаржа» ўз уйида «Ас-Садд»га мағлубиятга учради – 0:2.

Шу тариқа, «Насаф» 10 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. «Шаржа» ҳисобида 8 очко мавжуд, «Ас-Садд»да 7, «Ал-Файсали»да 3 очко бор.

«Насаф» сўнгги 6-турда 4 декабр куни «Ас-Садд» меҳмони бўлади, «Ал-Файсали» эса «Шаржа»ни қабул қилади.

ОЧЛ. 5-тур. 27 ноябр (душанба)

«Насаф» – «Ал-Файсали» (Иордания) – 3:1 (0:1)

Бош ҳакам: Ким Ҳе Гон (Ж.Корея)

Голлар: Лима Круз 47, Зафармурод Абдураҳматов 50, Марко Станоевич 68 – Розиқ Муҳаммад Банихани 45+6.

VAR: Ким Жонг (Ж.Корея)

Фойдаланилмаган пеналти: Обида, 84 (дарвозабон)

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (21. Дониёр Нарзуллаев, 87), 9. Жавоҳир Сидиқов (99. Азизбек Амонов, 46), 17. Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов (88. Марко Станоевич, 67), 19. Лима Круз (70. Жамбули Жигаури, 67), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (34. Шерзод Насруллаев, 46)

«Ал-Файсали»: 1. Нуриддин Зайд, 5. Ҳусам Али Абдуаҳаб, 6. Обида Аҳмад Аш-Шамри, 11. Ориф Ҳаитхам (70. Аҳмад Абу Шарех, 81), 19. Анас Волид Бани-Яссин, 20. Розиқ Муҳаммад Банихани, 22. Холид Закария Эид, 23. Эҳсон Хаддод (7. Амин Фарид Ал-Шанайнех, 60), 30. Муҳаннад Хайр Алсулиман, 77. Муҳаммад Ал-клоуб, 91. Хотам Ар-Рушади (14. Низар Ар-Рашидон, 60).

Гуруҳдаги вазият

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар