27.11.2023 00:25
3505
Теглар
Ла Лига. «Реал» сафарда йирик ғалабага эришиб, 1-ўринга кўтарилди

Ла Лига 14-тури доирасидаги якшанба оқшомидаги сўнгги ўйинда «Реал» сафарда йирик ғалабага эришди.

«Кадис»га қарши баҳсда Родриго дублга эришган бўлса, Жуд Беллингҳем ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Шу тариқа, «Реал» 35 очко билан камида душанба оқшомигача пешқадамга айланди. 34 очкога эга «Жирона» эртага «Атлетик»ни қабул қилади. «Кадис» 10 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 14-тур

Кадис – Реал Мадрид 0:3

Голлар: 0:1 – 14 Родриго, 0:2 – 64 Родриго, 0:3 – 74 Беллингҳем.

Кадис – Ледесма (Хиль, 79), Сальдуа (Окампо, 79), Фали Хименес, Хави, Виктор Чуст (Алехо, 66), Пирес, Наварро (Мачис, 57), Алекс Фернандес, Алькарас, Рохер Марти, Рамос (Макси Гомес, 66).

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль (Фран Гарсия, 88), Начо, Рюдигер, Менди, Модрич (Себальос, 70), Кроос, Вальверде (Пас, 88), Беллингҳем (Васкес, 78), Родриго (Гонсало, 78), Хоселу.

Огоҳлантиришлар: Вальверде (3), Менди (32), Алехо (67), Алекс Фернандес (70), Хави (71), Рюдигер (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар