27.11.2023 01:50
1922
Теглар
Асила Мирзаёрoва — Осиёнинг «Энг яхши аёл пара атлети»

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитасининг (АPC) якунига етиб бораётган жорий 2023 йил сарҳисоби бўйича энг муносибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қувонарлиси, Осиё Паралимпия қўмитаси висе-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг юртимизда ва Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда қўшаётган хизматлари муносиб баҳоланди ва ташкилотнинг Осиё ордени билан тақдирланди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, Хангжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова эса қитъанинг “Энг яхши аёл пара атлети”деган шарафли номга сазовор бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар