27.11.2023 02:41
2044
Теглар
А Серия. Пешқадамлар ўйинида муроса кўчаси танланди

Италия А Серияси 13-турининг марказий ўйини Туринда бўлиб ўтди.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Интер» «Ювентус» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Влаҳович мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 33-дақиқада Мартинес ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Шу тариқа, марказий баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. «Интер» 32 очко билан 1-ўринда, «Юве» 30 очко билан 2-ўринда қолди.

А Серия. 13-тур

Ювентус – Интер 1:1

Голлар: 1:0 – 27 Влаҳович, 1:1 – 33 Мартинес.

Ювентус – Шченсни, Камбьязо, Ругани, Бремер, Гатти, Алекс Сандро, Костич, Рабьо, Николусси-Кавилья (Локателли, 61), Маккенни, Кьеза (Милик, 80), Влаҳович (Кин, 80).

Интер – Зоммер, Думфрис (Куадрадо, 70), Дармиан, де Врей, Ачерби, Димарко (Карлос Аугусто, 70), Фраттези, Мхитарян, Чалханўғлу (Аслани, 83), Барелла, Арнаутович, Тюрам, Мартинес.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар