25.11.2023 15:33
3244
Теглар
U17 ЖЧ. Ўзбекистон чоракфиналда Францияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чоракфиналида Ўзбекистон ёшлари франциялик тенгқурлари билан тўқнаш келиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган тўп эвазига мағлубиятга учрашди. 

Шу тариқа Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлари мамлакат тарихидаги энг яхши натижани такрорлашди, аммо янгилай олишмади — 2011 йили Алексей Евстафеев мураббийлигидаги ёшлар ҳам чоракфиналда тўхташганди. 

28 ноябр кунги яримфиналда Франция Мали-Марокаш жуфтлиги ғолиби билан ўйнаса, Аргентина Германияга қарши майдонга тушади. 

U17 ЖЧ. 1/4 финал
Франция U17 — Ўзбекистон U17 1:0
25 ноябр. Суракарта. «Манаҳан»

Гол: Бунеб (83). 
Франция U17 — Аргни, Загу, Санда, Мапию, Сангуи, Ферро (Силла, 90+2), Бунеб, Буабре (Амугу, 71), Бушенна (Гомис, 46), Диалло (Тити, 71), Тинкрес (Ламбурде, 71). 
Ўзбекистон U17 — Муҳаммадюсуф Собиров, Азиз Тўлқинбеков, Дилшод Абдуллаев (Озодбек Ўктамов, 81), Беҳруз Жуматов, Шерзод Абдулбориев (Қувонч Абраев, 89), Муҳаммадали Раимов, Оллоберган Каримов, Лазиз Мирзаев, Яҳё Ўринбоев (Беҳруз Каримов, 64), Беҳруз Шукуруллаев (Шодиёр Шодибоев, 89), Амир Саидов.
Огоҳлантиришлар: Беҳруз Шукуруллаев (21), Сангуи (26), Беҳруз Каримов (71), Гомис (79), Загу (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар