25.11.2023 10:12
1420
Маунт яна жароҳат олди

Мэйсон Маунт уч ой ичида иккинчи марта жароҳат олди.

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси жароҳат туфайли кўрикдан ўтди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

МЕN хабарига кўра, 24 ёшли футболчи болдир суягидан жароҳат олиб, бир ойга сафдан чиқди.

Бу — Маунтнинг «Манчестер Юнайтед»даги иккинчи жароҳати. 19 август куни у АПЛнинг 2-турида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда (0:2) жароҳат олиб, бир ойдан кўпроқ майдонга тушолмаганди.

Яримҳимоячи бу мавсумда Премьер-лигада на гол урди, на ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар