26.11.2023 00:19
1420
Теглар
А Серия. «Наполи» Мадзаррининг қайтишида «Аталанта»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Италия чемпионатининг 13-турида «Наполи» Бергамода «Аталанта» устидан ғалаба қозонди. Кварацхелия ва Элмазнинг голларига Лукман бир бор жавоб берди. 

Ушбу баҳс Неапол клуби учун Валтер Мадзарри жамоа бош мураббийлигига қайтганидан кейинги илк ўйин эди.

«Наполи» очколарини 24тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. «Аталанта» 20 очко билан 6-поғонада қолди. 

А Серия. 13-тур
Аталанта — Наполи 1:2

25 ноябр, «Атлети Адзурри д'Италия»
Голлар: Лукман (53) — Кварацхелия (44), Элмаз (79).
Аталанта – Карнезекки, Дзаппакоста (Ҳатебур, 33), Жимшити, Колашинац (Бонфанти, 76), Скальвини, Баккер (Ружери, 46), Пашалич, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Муриэль, 83), Лукман (Скамакка, 83).
Наполи – Голлини, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Натан (Эстигор, 78), Оливера (Жезус, 39), Лоботка, Зелински (Каюсте, 78), Замбо-Ангисса, Политано (Элмаз, 63), Кварацхелия, Распадори (Осимҳен, 64).
Огоҳлантиришлар: Натан (21), Жимшити (27), Ди Лоренцо (60), Колашинац (64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар