24.11.2023 18:05
3156
Теглар
Суперлига. «Олимпик» «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Суперлига 25-тури доирасида «Навбаҳор» Тошкентда «Олимпик»га мағлуб бўлиб, чемпионликдан расман умидини узди.

«Жар» стадионидаги баҳснинг биринчи бўлими якунида Ибрагимов ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Эсонов суперзарбаси билан Юсупов дарвозасига иккинчи голни киритди. Кўп ўтмай, Табатадзе ҳисобни қисқартирди – 2:1. Ўйин якунида меҳмонлардан Чермел майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Навбаҳор» 46 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Пахтакор» клуби бугунги «Сурхон» билан ўйинда расман чемпионга айланиши мумкин.

Суперлига. 25-тур

24 ноябр (жума)

«Олимпик» – «Навбаҳор» - 2:1

Ҳакам: Раҳимбек Каримов

Голлар: Иброҳим Ибрагимов 43, Шерзод Эсанов 87 – Тома Табатадзе 89.

«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 10.Фаррух Мухторов (11.Отабек Жўрақўзиев, 76), 21.Саидафзалхон Аҳроров (14.Элдор Бегимов, 76), 23. Абдурауф Бўриев, 29.Александр Зевадинов, 30. Жасур Жалолиддинов, 77.Шерзод Эсанов, 81.Асадбек Жўрабоев (37.Алишер Одилов, 67).

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев (31.Лука Чермель, 73), 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (21.Темурхўжа Абдухолиқов, 62), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич (4.Азимжон Аҳмедов, 73), 91.Тома Табатадзе.

Четлатиш: Лука Чермел, 90+12. (Н)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар