23.11.2023 21:35
2597
Теглар
Левандовскига Пичичи соврини топширилди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Пичичи совринини қабул қилиб олди.

Ушбу соврин ҳар йили Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига топширилади. 2022/23 йилги мавсумда полшалик форвард Ла Лигадаги 34 ўйинда 23та голга муаллифлик қилганди. Шунингдек, у ўз ҳисобига 7та ассист ёзиб қўйганди. Клуби эса турнир чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, Роберт жорий мавсум чемпионатдаги 11 ўйинда 7та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар