23.11.2023 17:31
3397
Теглар
Евро-2024 саралаш плей-офф босқичига қуръа ташланди. Украина – Босния, Исландия Исроилга қарши ўйнайди

Бугун, Швейцарияда Евро-2024 плей-офф ўйинлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа жараёнида Финландия, Украина ва Исландиянинг саралаш йўлидаги рақиблари маълум бўлди. Украина ва Исландия B йўлида Босния ва Герцеговина ва Исроилга қарши майдонга тушади. С йўлида эса рақиблар олдидан маълум экани сабабли қуръа ташланмади.

Яримфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

А йўли

Полша – Эстония

Уэлс – Финландия

Иккинчи жуфтлик ғолиби ҳал қилувчи ўйинни ўз майдонида ўтказади.

В йўли

Исроил – Исландия

Босния ва Герцеговина – Украина

Иккинчи жуфтлик ғолиби ҳал қилувчи ўйинни ўз майдонида ўтказади.

С йўли

Гуржистон – Люксембург

Греция – Қозоғистон

Биринчи жуфтлик ғолиби ҳал қилувчи ўйинни ўз майдонида ўтказади.

Яримфинал доирасидаги 6та ўйин 21 март куни, финал доирасидаги 3та баҳс эса 26 март куни бўлиб ўтади. Учта ғолиб жамоа Евро-2024 финал босқичига йўлланма олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар