22.11.2023 16:11
5514
Теглар
U-17 жаҳон чемпионати. Эронда аламли мағлубият, Япония Испанияга ютқазди, Ўзбекистон – чоракфиналда Осиёнинг ягона жамоаси

Индонезияда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2023 чоракфинал баҳслари тобора якунланмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўз тарихида илк марта Англияни мағлуб этиб, 1/4 финалга йўлланма олди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 12 йил олдин Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Мексика-2011 қаҳрамонлари қайд этган натижани такрорлашди.

Франция - Сенегал ўйини ғолибига қарши чоракфинал баҳсида Ўзбекистон турнирдаги рекордини янгилаш имкониятига эга бўлади. Йигитларимизга энди фақат Ўзбекистон эмас, Осиё ҳам мухлислик қилади. Сабиби нимчоракфиналда Эрон пеналтилар сериясида Марокашга мағлуб бўлди, Япония эса Испанияга ютқазиб, турнир билан хайрлашди. Шу тариқа, Ўзбекистон турнирда Осиёнинг ягона вакили бўлиб қолди.

Форслар Марокаш билан баҳсда 90+4-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди. Пеналтилар сериясида эса мағлуб бўлишди.

Гуруҳдаги рақибимиз Испания эса Касанова ва «Барса» ўйинчиси Марк Гиунинг голи эвазига японлар устидан ғалабага эришди – 2:1. Олдинда Сенегал ва Франция баҳси билан нимчоракфинал баҳсларига якун ясалади.

ЖЧ-2023 U17. Нимчоракфинал

Марокаш – Эрон – 1:1. Пеналтилар серияси – 4:1

Голлар: Нассим Азаузи 90+4 – Исмоил Гулизода 73

Испания – Япония – 2:1

Голлар: Жунейд Касанова  8, Марк Гиу 73 – Навата 40.

Чоракфинал жуфтликлар:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар