20.11.2023 21:54
5390
Теглар
Қозоғистон миллий жамоаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти билан Словенияга учди

Бугун, 20 ноябр оқшомида Қозоғистон миллий жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим ўйинда майдонга тушади.

Қозоғистон миллий жамоаси Евро-2024 саралаш босқичи 10-тури олдидан H гуруҳида 18 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Қўшниларимиз бугунги сўнгги тур доирасида сафарда 2-ўриндаги Словенияга (19 очко) қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсдаги ғалаба Қозоғистон миллий жамоасига ўз тарихида илк марта Европа чемпионати финал босқичида иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Қозоғистон миллий жамоаси куни кеча «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли А 320 NEO самолёти билан Остона шаҳридан Словения пойтахти Люблянага етиб борган. Қўшни мамлакат миллий жамоаси 21 ноябр куни айнан ушбу самолётда яна Остонага қайтади.

Маълумот учун, Словения – Қозоғистон ўйини бугун, соат 00:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар