20.11.2023 20:42
3472
Теглар
Остон Ўрунов Эронга қарши ўйин олдидан: «Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун курашамиз»

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олди сўнгги машғулот пайтида миллий жамоа яримҳимоячиси Остон Ўрунов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун курашамиз.

Эрон билан ўйиндан аввал Туркманистон устидан қозонилган ғалаба жуда ҳам керакли бўлди.

Мухлислар ҳар доим бизга далда бериб келган. Бу ўйинда ҳам стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришса яхши бўларди, - дейди Остон Ўрунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Эрон учрашуви эртага, 21 ноябр соат 18:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар