17.11.2023 20:37
1142
Теглар
Жуд Беллингҳем – Golden Boy соврини соҳиби

Жуд Беллингҳем Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Реал» ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Tuttosport нашри томонидан анъанавий тарзда топшириладиган Golden Boy совринига эга чиқди.

Беллингҳемдан ташқари, Жамал Мусиала («Бавария»), Хави Симонс («РБ Лейпциг»), Антониу Силва («Бенфика»), Алекс Бальде («Барселона»), Флориан Виртц («Байер»), Беньямин Шешко («РБ Лейпциг»), Жоржо Скальвини («Аталанта»), Расмус Ҳойлунд («Манчестер Юнайтед»), Ливай Колуилл («Челси»), Йохан Бакайоко (ПСВ), Милош Керкез («Борнмут»), Артюр Вермерен («Антверпен»), Эван Фергюсон («Брайтон»), Люка Гурна-Дуат («Ред Булл Зальцбург»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»), Усман Диоманде («Спортинг»), Арнау Мартинес («Жирона»), Матис Тель («Бавария»), Анди Диуф («Ланс») сингари 21 ёшгача бўлган ўйинчилар ҳам совринга даъвогарлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ушбу соврин «Барселона» ўйинчиси Гавига насиб этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар