17.11.2023 21:16
4743
Теглар
U17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон нимчоракфиналда Англия ёки Аргентинага қарши ўйнайди

Бугун, 17 ноябр куни 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида С ва D гуруҳида 3-тур учрашувларига якун ясалди.

С гуруҳида Англия Бразилияга мағлубиятга учраган бўлса-да, тўплар нисбатига кўра 1-ўринни эгаллади. Бразилия ва Эрон ҳам 6 очкодан жамғариб, гуруҳда 2-3-ўринларни эгаллади.

Аргентина Полшани йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, D гуруҳида 6 очко билан 1-ўринни эгаллади. Япония эса Сенегалдан устун келиб, 6 очко билан 3-ўринни эгаллади, Африка жамоаси эса тўплар нисбатига кўра 2-ўринда қолди.

Шу тариқа, Ўзбекистон 1/8 финалда Англия ёки Аргентинага қарши ўйнайди. Агар «E» ва «F» гуруҳларида 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқмаса, Ўзбекистон 1/8 финалда Аргентинага қарши саф тортади, улардан бири кейинги босқичга чиқса, Англия рақибга айланади. Рақиб номи 18 ноябр кунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2023. U17.

3-тур. С гуруҳи

Англия – Бразилия – 1:2

Эрон – Янги Каледония – 5:0

3-тур. D гуруҳи

Сенегал – Япония - 0:2

Полша – Аргентина – 0:4.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар