17.11.2023 22:10
2951
Теглар
Миллий жамоа Эронга қарши тайёргарликни бошлади. Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

Ўзбекистон миллий жамоаси Туркманистон билан ўйиндан (3:1) сўнг Тошкентга қайтиб, Эронга қарши ўйин тайёргарлигини бошлади.

Сречко Катанец мураббийлигидаги бугун, 17 ноябр куни ўтган машғулотларда Жалолиддин Машарипов ҳам қатнашмоқда. Бугунги машғулотларда асосан кеча захирада қолган ўйинчилар ҳаракат қилишди. Ўтган ҳафтада Грециянинг «Пансерраикос» клуби сафида жароҳат олган яримҳимоячи бугун миллий жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. Туркманистон билан учрашувни ўтказиб юборган Машарипов Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, гуруҳда 3 очкодан жамғарган Ўзбекистон ва Эрон 21 ноябр куни 2-тур доирасида ўзаро тўқнаш келади. Тошкентдаги ўйин соат 18:00да бошланади.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар