16.11.2023 20:04
3372
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Кореядан 5:0, Хитойда ғалаба, Қирғизистон Малайзияга аламли тарзда ютқазди, Тожикистон Иордания билан дуранг қайд этди

Бугун, 16 ноябр куни Осиёда ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқич 1-турига старт берилди.

Жанубий Корея Сингапурни аяб ўтирмади – 5:0. Хитой эса Таиланд билан баҳсда иродали ғалабага эришган бўлса, Филиппин Вьетнамга ютқазди.

Қўшниларимиздан Қирғизистон миллий жамоаси Малайзияда 3:1 ҳисобидаги устунликни сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқариб, аламли тарзда мағлуб бўлди. 72, 77 ва 90+3-дақиқадаги голлар мезбонларга қўшниларимиз устидан ғалаба келтирди – 4:3.

Тожикистон эса гуруҳдаги асосий рақиби Иорданияга қарши баҳсда 89-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди – 1:1.

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи. 1-тур

Жанубий Корея – Сингапур – 5:0

Голлар: Гюсон 44, Хван Хи Чхан 49, Сон Ҳён Мин 63, Жо 68 пен., Ли Кан Ин 85.

Филиппин – Вьетнам – 0:2

Таиланд – Хитой – 1:2

Голлар: Сарач 23 – У Лэй 29, Шан Юан 74

Малайзия – Қирғизистон 4:3

Голлар: Колс 7, 77, Браузманн 72 автогол, Файсал Ҳалим 90+3 – Кайрат Жиргалбек уулу, Эрнест Батирканов 44, Кей Мерк 57

Тожикистон – Иордания – 1:1

Голлар: Шаҳром Самиев 89 – Язан Ан-Наймат 90+3.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар