16.11.2023 20:58
3066
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Туркманистонда камбэк қайд этиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Бугун, 16 ноябр куни Осиё қитъасида ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши 2-босқич 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Туркманистонга қарши майдонга тушди.

Ашхободдаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳснинг 1-бўлими якунида мезбонлар кутилмаган зарба билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этишди – 1:0.

Сречко Катанец 2-бўлимда Аббосбек Файзуллаев ва Игор Сергеевни майдонга туширгач, вазият ўзгарди. Отабек Шукуров Элдор Шомуродовнинг узатмаларидан кейин 57 ва 77-дақиқада гол киритиб, вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

90+1-дақиқада эса бу сафар Отабек Шукуров ассистент ролини бажариб, Шомуродовни яккама-якка вазиятга чиқарди ва Элдор ишончли ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди – 3:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон E гуруҳида турнирни ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Эрон эса Ҳонгконгга қарши ўйнайди. Катанец шогирдлари 2-турда 21 ноябр куни Тошкентда Эронга қарши саф тортади.

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши. 2-босқич.

1-тур. 16 ноябр (пайшанба). E гуруҳи

Туркманистон – Ўзбекистон – 1:3

Ҳакам: Ҳироюки Кимура (Япония)

Голлар: Мейлис Дурдиев 44 – Отабек Шукуров 57, 77, Элдор Шомуродов 90+1

Туркманистон: 23.Раҳат Жапаров, 2.Гуйчмурат Аннагулиев, 3.Шоҳрат Союунов, 4.Мейлис Дурдиев (6.Алибек Абдураҳмонов, 79), 8.Руслан Мингазов (14.Саназар Тиркисов, 78), 10.Элман Тагаев, 13.Велмурат Баллаков (20.Селим Нурмирадов, 61), 15.Абди Башимов, 17.Алтинмурад Аннадурдиев (7.Арсланмират Аманов, 61), 18.Язгилич Гурбанов, 21.Теймур Чориев.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Шерзод Насруллаев, 75), 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 11.Остон Ўрунов (22.Аббос Файзуллаев, 55), 14.Элдор Шомуродов, 15.Абдуқодир Ҳусанов, 19.Азизбек Турғунбоев (21.Игор Сергеев, 55), 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар