15.11.2023 21:03
3986
Теглар
Жалолов – Томпсон, Халоков Егоровга қарши. Тошкентдаги бокс оқшомида рингга чиқадиган жуфтликлар маълум

Тошкентда профессионал бокс оламидаги энг нуфузли ташкилот – Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конвенция доирасида ўтказиладиган профессионал бокс мусобақаларида ўзбекистонлик боксчилар Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халаков, Қудратилла Абдуқаҳҳоров, Миразизбек Мирзахалиловларнинг чет эллик рақиблари билан жанги ҳам режалаштирилгани хабар қилинганди. 17 ноябрь куни «Ҳумо арена» мажмуасида WBC томонидан ташкил этилаётган катта профессионал бокс оқшомида рингга кўтариладиган жуфтликлар билан танишинг:

-55,2 кг: Аветис Налбандян (Арманистон)  – Викаш Дахия (Ҳиндистон)

-57,1 кг: Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) – Олександр Егоров (Украина)

-66,6 кг: Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Ўзбекистон) – Маоно Алли (Танзания)

-53,5 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон)  – Рунси Чжоу (Хитой)

-72,5 кг: Анвар Туропов (Ўзбекистон) – Суҳробжон Кайимов (Ўзбекистон)

-69,8 кг: Эрмал Хейдрибеж (АҚШ) – Карлос Молина (Мексика)

-63,5 кг: Мужбилло Турсунов (Ўзбекистон) – Янгчен Жин (Хитой)

-72,5 кг: Мейримжан Нурсутланов (Қозоғистон) – Хулио Аламос (Чили)

-52,1 кг: Педро Гуевара (Мексика) – Карлос Куадрас (Мексика)

+90,7кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Крис Томпсон (ЖАР).

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик ташкилотнинг бундай тадбири нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақасида биринчи бор ташкил этилмоқда. Унда дунёнинг 100га яқин мамлакатидан делегатлар иштирок этяпти. Тадбирда Бутунжаҳон бокс кенгаши президенти Маурисио Сулаймон, жаҳон боксининг собиқ юлдузлари Эвандер Ҳолифилд, Константин Цзю, Артур Григорян иштирок этмоқда.

Аввалроқ, таниқли боксчилар – Тайсон Фьюри, Василий Ломаченко каби машҳур боксчилар ҳам Тошкентга келиши, Майк Тайсон ҳам 16 ноябрь куни пойтахт аэропортида кутиб олиниши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар