15.11.2023 17:04
1466
Теглар
Ўтиш ўйини. «Машъал» «Шўртан»ни мағлуб этиб, «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушади

Про лигадан Суперлигага ўтиш ўйини 1-босқичи доирасида қуйи лигада 4-ўринни эгаллаган «Машъал» 5-ўрин соҳиби «Шўртан»га қарши майдонга тушди.

Қаршида ўтказилган баҳсда муборакликлар ҳужумчиси Сергей Петров томонидан киритилган ягона гол Муборак клубига Ғузор жамоаси устидан минимал ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, Асрор Алиқулов шогирдлари ўтиш ўйинининг 2-босқичида «Қўқон-1912»га қарши ўйнайди. Ушбу ўйин ғолиби Суперлигага ўтиш баҳсида Суперлига-2023 якунларига кўра 12-ўринни эгаллаган жамоага қарши ўз майдонида ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.

Плей-офф. 1-босқич.

«Машъал» - «Шўртан» - 1:0

Бош ҳакам: Фаррух Янсупов

ВАР: Фирдавс Норсафаров

Гол: Сергей Петров, 63

Четлатиш - Собит Синдаров, 73 (М)

«Машъал»: 12. Иззатулла Турсунов, 2. Зафарбек Акрамов, 4. Муҳаммадали Номозов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Шарафиддин Шобиров, 7. Иброҳим Нумонов, 8. Анваржон Жўраев, 9. Собит Синдаров, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 23. Отар Жавашвили, 47. Камронбек Абдулхамидов.

Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3. Асан Ваниев, 11. Саидмаҳмудхон Ғуломов, 17. Бобур Қосимов, 20. Руслан Бобоқулов, 21. Зоиржон Турсунов, 27. Муҳриддин Шамсиддинов, 33. Андро Георгадзе, 99. Сергий Петров.

«Шўртан»: 35. Шерзодбек Абдураимов, 3. Тимур Набиев, 4. Улуғбек Худайбердиев, 10. Муҳриддин Зоиров, 13. Жамшид Қобулов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 18. Темур Маматмуродов, 30. Жасурбек Умаров, 37. Аброр Саримсоқов, 70. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 77. Фарҳод Имамов.

Захира: 1. Амирбек Лутфуллаев, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Бекзод Сувонов, 9. Зафар Полвонов, 11. Асадбек Самариддинов, 14. Шокир Йўлдошов, 22. Чориёр Турсунқулов, 23. Жўрабек Рихсибоев, 34. Шахбоз Жўраев.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар