15.11.2023 17:30
1885
Теглар
«МЮ» бош директори жамоа билан хайрлашди. У клубда 16 йил фаолият олиб борди

«Манчестер Юнайтед» бош директори Ричард Арнолд клуб билан расман хайрлашди.

«Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайти бу ҳақда расман эълон қилди. Sky News хабарига кўра, раҳбариятдаги бу ўзгариш британиялик миллиардер Жим Рэтклиффнинг тез орада «МЮ»нинг  25% акциясига эга чиқиши билан боғлиқ.

Арнолд 2007 йилдан буён «МЮ»да ишлаётган бўлса-да, фақат сўнгги икки йил давомида бош директор лавозимида фаолият юритди. Унинг ўрнига бош директор вазифасини бажарувчи этиб Патрик Стюарт тайинланган. У бунгача клубда маслаҳатчи ҳуқуқшунос лавозимида фаолият юритган. «МЮ» бош директор лавозимига янги номзодларни қидиришни бошлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар