15.11.2023 20:27
5656
Теглар
Каземиро «МЮ»дан Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро жамоа билан хайрлашиши мумкин.

Журналист Алекс Крук хабарига кўра, бразилиялик футболчини Саудия Арабистонининг бир қатор клублари ўз сафида кўришни истамоқда. Араб чемпионати етакчилари яримҳимоячи учун катта маошли шартнома таклиф қилишга тайёр. «Манчестер Юнайтед» янги раҳбарияти ҳам яхши таклиф бўлса, Каземирони сотишга қарши эмас.

31 ёшли Каземиро 2022 йилда «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиб, 2026 йилгача шартнома имзолаганди. У жорий мавсум жами 12 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол муаллифига айланган.

Маълумот учун, Каземиро жароҳат сабабли сўнгги ўйинларни ўтказиб юборди. Аввалроқ, клуб расмий сайти футболчининг бир неча ҳафтага сафдан чиққани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар