14.11.2023 21:03
1343
Теглар
«Наполи» Руди Гарсияни истеъфога чиқарди. Мадзарри бош мураббий этиб тайинланди

Италиянинг амалдаги чемпиони клуб бош мураббийи Руди Гарсияни расман истеъфога чиқарди.

«Наполи» сўнгги турда ўз майдонида «Эмполи»га мағлубиятга учрагач, клуб раҳбарияти Гарсия билан келишувни бекор қилишга қарор қилган. У ўтган мавсум жамоани чемпион қилган Лучано Спалетти ўрнига июн ойидан буён жамоада ишлаб келаётганди.

Франциялик мураббий ўрнига Валтер Мадзарри иш бошлади. Италиялик 62 ёшли мутахассис 2009-2013 йиллар давомида Неапол клубини бошқарган эди. Мадзарри 2022 йилда «Каляри»дан истеъфога чиқарилгач, ҳозиргача ишсиз эди.

Маълумот учун, «Наполи» А Серияда 12 ўйинда 6та ғалабага эришиб, 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар