13.11.2023 21:13
7199
Теглар
Катанец яна уч футболчини миллий жамоага чақирди. Машарипов жароҳат сабабли Туркманистон ва Эронга қарши ўйингача тиклана олмаслиги мумкин

Сречко Катанец ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасидаги расмий ўйинлар олдидан миллий жамоа таркибига яна уч футболчини жалб этди. ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев бу ўйинчилар таклиф этилганига изоҳ берди.

Жасурбек Яхшибоев («Навбаҳор»), Алибек Давронов («Насаф») ва Валижон Раҳимов (ОКМК) миллий жамоа йиғинига қўшилган. Бу ўзгаришлар ўйинчиларнинг ҳозирги ҳолати билан боғлиқ.

«Греция чемпионати охирги ўйинида Машариповнинг оёғига зарба берилганди. Миллий жамоа тиббий штаби унинг тикланишига бир неча кун вақт беришга қарор қилди. Агар биринчи ўйингача улгурмаса, Жасурбек Яхшибоев унинг позициясини ёпиши мумкин бўлган номзод сифатида чақирилди.

Умарбек Эшмуродов бетоблиги сабаб Кубок финалида ҳам иштирок этолмади. Унга ҳам тикланиши учун бироз вақт керак. Алибек Давронов ушбу позиция вакили сифатида жалб этилди.

Валижон Раҳимов дарвозабонлар орасида янада кўпроқ танлов бўлиши мақсадида жамоага қўшилди. Юқорида эътироф этилган сабаб билан бугунги машғулотда иштирок этолмаган етакчи футболчиларимиз терма жамоа иҳтиёрини тарк этмаган ҳолда тикланиш жараёнини ўташади», - дея ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, Ўзбекистон 16 ноябр куни Ашхободда Туркманистонга қарши майдонга тушса, 21 ноябр куни Тошкентда Эронни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар