13.11.2023 21:52
3601
Теглар
«Фақат «Челси» ва «МЮ»нинг либоси бор». Осимҳендан АПЛнинг қайси клубига мухлислик қилиши сўралди

«Наполи» форварди Виктор Осимҳен Англия Премьер-лигаси жамоаларидан қай бирининг либосини сақлаётгани ва дўстлари қайси клубларга мухлислик қилишини айтди.

«Премьер-лигада мен мухлислик қиладиган клуб йўқ, аммо менда фақат икки жамоа «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»нинг либоси бор.

Жуда кўп дўстларим «Челси»га мухлислик қилишади, камроқ қисми эса «Манчестер Юнайтед» фанатлари саналади.

Премьер-лига — африкалик барча ўйинчилар жуда қадрлайдиган жуда улкан чемпионат», - дейди «Наполи» клубининг нигериялик голеадори.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Осимҳенга «Челси» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар