12.11.2023 23:38
2596
Теглар
АПЛ. Лондондаги голлар-шоусида «Челси» 90+4-дақиқада «Сити» дарвозасига 4-голни киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Англия Премьер-лигаси 12-тури доирасидаги сўнгги ўйин «ёнди».

«Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги Лондонда ўтган баҳсда «Стемфорд Бриж»да йиғилган мухлислар нақ 8та голга гувоҳ бўлишди. Ҳар икки бўлимда 4тадан гол киритилган тўқнашувда Ҳоланд дублга эришди. Жамоалар қувламачоқ ўйнаган баҳсда «Сити» бир марта ҳисобда ортда борган бўлса, «Челси» 3 марта ҳисобда ортда бориб, 90+4-дақиқадаги пеналти эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди – 4:4.

Шу тариқа, «Сити» 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда, «Челси» 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.

АПЛ. 12-тур

Челси – Манчестер Сити 4:4

Голлар: 0:1 – 25, пенальти Ҳоланд, 1:1 – 29 Тиаго Силва, 2:1 – 37 Стерлинг, 2:2 – 45 Аканжи, 2:3 – 47 Ҳоланд, 3:3 – 67 Жексон, 3:4 – 86 Родри, 4:4 – 90+4 Палмер

Челси – Санчес, Жеймс (Гюсто, 64), Тиаго Силва, Дисаси, Кукурелья, Галлахер, Фернандес (Мудрик, 64), Палмер, Кайседо, Стерлинг, Жексон.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Гвардиол, Аканджи, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Доку (Грилиш, 59), Ҳоланд, Альварес (Ковачич, 79).

Огоҳлантиршлар: Кукурелья (22), Палмер (23), Доку (56), Кайседо (60), Родри (72).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар