12.11.2023 03:11
1235
Теглар
Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари учун 100 гектарлик майдонда Олимпия шаҳарчаси қад ростлайди (фотожамланма) 

Тошкент шаҳри 2025 йил IV ёшлар Осиё ва V Пара Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. 

Мусобақага тайёргарлик доирасида жадал суръатларда Хитойнинг «CAMC Engineering» компанияси билан ҳамкорликда комплекс — Олимпия шаҳарчаси бунёд этилмоқда. 

Шаҳарча майдони — 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6та ёпиқ (асосий стадион, велодром, сув спорти саройи, жамоавий ва яккакураш турлари учун 1тадан арена) ва 13та очиқ (чим устида хоккей, соҳил волейболи, 3х3 баскетбол, футзал учун 2тадан арена, шунингдек, енгил атлетика машғулотлари учун майдон) иншоотлар барпо этилмоқда.

Қурилиш 2025 йилнинг бошида якунланиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар