10.11.2023 20:14
3896
Теглар
Суперлига. «Бухоро» 90+15-дақиқадаги пеналти эвазига «Олимпик»га мағлуб бўлиб, Про лигага равона бўлди

Суперлига 19-турининг қолдирилган баҳси Бухорода бўлиб ўтди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик»га қарши майдонга тушиб, 90+15-дақиқада пенальтидан гол ўтказиб мағлубиятга учради. Учрашув бош ҳаками Комилжон Расулов жуда шубҳали пенальтига сабаб бўлди.

Шу тариқа, бухороликлар кетма-кет 6-ўйинни голсиз якунлашди ва 15 очко билан 14-ўринда қолиб, Суперлигадан Про лигага равона бўладиган бўлди.

Суперлига. 19-тур

10 ноябр (жума)

«Бухоро» – «Олимпик» - 0:1

Ҳакам: Комилжон Расулов

Гол: Жасур Жалолиддинов, 90+15 пенальти.

«Бухоро»: 50. Лука Кукич, 2. Иззатилла Пўлатов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Муҳаммаджон Раҳимов (70. Александр Станиславлевич, 40), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (8. Аслиддин Турсунпўлатов, 72), 11. Шохруз Норхонов (9. Жасур Холтўраев, 72), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 22. Маҳмуд Жўрабоев (77.Асилбек Қаюмов, 57), 88. Всеволод Нихаев, 91. Асилжон Бегимқулов (17. Жамолиддин Убайдуллоев, 72), 94. Фране Икич.

«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов, 9. Шахзод Акрамов (30. Жасурбек Жалолиддинов, 46), 10. Фаррухбек Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Темур Мамасидиқов, 68), 14. Элдорбек Бегимов, 29. Александр Зевадинов, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов, 77. Шерзод Эсанов.

Турнир жадвали

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар