10.11.2023 19:54
547
Теглар
Гризманн – Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони. У Ҳоланд, Родриго ва Сакани ортда қолдирди

Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси 4-тури якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

32 ёшли франциялик ҳужумчи «Атлетико» сафида «Селтик» билан ўйинда (6:0) дублга эришди.

Гризманн сўровномада «Арсенал» аъзоси Букайо Сака, «Реал» вингери Родриго ва «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоландни ортда қолдирди.

Европа лигасида эса ЛАСК хавбеки Саша Хорват турнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. У «Юнион» билан баҳсда (3:0) гол ва ассистга муаллифлик қилди.

Конференциялар лигасида эса «Гент» форварди Гифт Орбан ҳафта қаҳрамонига айланди. У «Брейдаблик» билан ўйинда (3:2) ҳет-трик қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар