07.11.2023 23:12
4371
Теглар
ОЧЛ. «Ал-Айн» сафарда «Ал-Файҳа»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олган дастлабки жамоага айланди

ОЧЛ 4-туридан кейин «Ғарб» минтақасида муддатдан аввал кейинги босқичга йўлланма олган дастлабки жамоа номи маълум бўлди.

А гуруҳида «Ал-Файҳа» Саудия Арабистонида «Ал-Айн»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради – 2:3. Шу тариқа, БАА клуби 12 очко билан муддатдан аввал 1-ўринни нақд қилди ва нимчоракфиналга йўлланма олди.

«Пахтакор» ва «Ахал» 4 очкога эга бўлса, «Ал-Файҳа» 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

С гуруҳида эса Тожикистон чемпиони «Истиқлол» Эрон чемпиони «Персеполис» билан дуранг қайд этди – 1:1. Эрон клуби гуруҳда 7 очко билан 2-ўринда, «Истиқлол» эса 2 очко билан 3-ўринда бормоқда. Яна бир ўйинда «Ан-Наср» бугун Қатарда «Ад-Дуҳайл» меҳмони бўлади.

ОЧЛ. 4-тур.

А гуруҳи

Ал-Файҳа – Ал-Айн – 2:3

Голлар: Энтони 53, Муҳаннад 90+6 – Лаба Кожо 29, 40, Раҳими 64.

Е гуруҳи. 4-тур

Истиқлол – Персеполис – 1:1

Голлар: Cебаи 74 – Меҳди Торабий 29.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар