07.11.2023 03:26
3766
Теглар
АПЛ. «Тоттенҳэм» драматик дербида «Челси»дан мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Челси» Лондон дербисида «Тоттенҳэм» устидан иродали ғалабага эришди. Кулусевскининг тезкор голига Палмер ва Жексон (3та) жавоб беришди. 

Беллашув кескин курашларга ва ҳисобланмаган голларга бой бўлди. ВАР аралашуви орқали жамоаларнинг 2тадан голи бекор қилинди. Шунингдек, «шпорлар» ҳимоячиси Ромеро четлатилиб, пенальти белгиланди. Иккинчи бўлим бошида эса Удожига ҳам қизил карточка кўрсатилгач, Постекоглу жамоаси 9 киши бўлиб қолди ва «кўклар» Жексоннинг ҳет-триги эвазига йирик ҳисоб қайд этишди. 

Шу тариқа Премьер-лигада ютқазмаган жамоа қолмади. 

«Тоттенҳэм» 26 очко билан 2-поғонада қолди ва «Ман Сити»ни (27) ўтказиб юборди. «Челси» очколарини 15тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди.

АПЛ. 11-тур
Тоттенҳэм — Челси 1:4
6 ноябр, «Тоттенҳэм Стэдиум»
Голлар:
Кулусевски (6) — Палмер (35, пенальти), Жексон (75, 90+4, 90+7).
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен (Ҳёйбьерг, 45+1), Удожи, Мэддисон (Эмерсон, 45+1), Биссума, Кулусевски (Скипп, 61), Сарр (Бентанкур, 61), Сон, Жонсон (Дайер, 34).
Челси – Санчес, Жеймс (Гюсто, 77), Силва, Дисаси, Колуилл (Кукурелья, 46), Галлаҳер, Фернандес (Мудрик, 58), Палмер, Кайседо, Стерлинг (Угочукву, 90+1), Жексон.
Огоҳлантиришлар: Удожи (18), Жексон (45+10), Сарр (45+10), Колуилл (45+10), Гюсто (86), Мудрик (89), Угочукву (90+4). 
Четлатишлар: Ромеро (33), Удожи (55).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар