05.11.2023 13:41
10817
Де Хеа «МЮ»га ғалаба келтирган Брунуга: «Cен нотўғри сардорсан»

«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Давид де Хеа «Фулҳэм» билан баҳсда жамоасига ғалаба келтирган Бруну Фернандешга ижтимоий тармоқда мурожаат қилди.

«Манчестер Юнайтед» сардори саналмиш португалиялик футболчи АПЛ 11-тури доирасидаги «Фулҳэм» (1:0) билан баҳсда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилгач, «МЮ»нинг собиқ дарвозабони ва сардори Давид Де Хеа «инстаграм»даги хабар остида «Сен нотўғри сардорсан», - дея изоҳ қолдирди.

Де Хеа бу орқали «МЮ» собиқ сардори Рой Кинга жавоб қайтарган бўлиши мумкин. Ирландиялик ТВ эксперти аввалроқ, Бруну Фернандешни танқид қилиб, унинг «жуда кўп нолиши, сардор сифатида етакчилик қобилияти йўқ»лиги ҳақида гапирган эди.

Ўтган йилда эса Рой Кин Давид Де Хеанинг хатоларидан кейин жиддий танқид қилиб, унинг Испания миллий жамоасидан чақирув олмаётгани бежизга эмаслигини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар