05.11.2023 23:34
2148
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Лутон» билан ўйинда 90+5-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Премьер-лига 11-тури доирасидаги якшанба кунги сўнгги ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди.

Турнир дебютанти «Лутон Таун» ўз майдонида «Ливерпул»ни қабул қилиб, сенсацион ғалабага эришишига сал қолганди. Захирадан майдонга тушган «МЮ» собиқ футболчиси Тахит Чонг 80-дақиқада ҳисобни очиб, мезбонларга ғалаба келтираётган эди. Аммо захирадан майдонга тушган Диас 90+5-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, «Ливерпул» 24 очко билан 3-ўринга кўтарилди, «Лутон» эса 6 очко билан 17-ўринда бормоқда.

АПЛ. 11-тур

Лутон – Ливерпуль 1:1

Голлар: 1:0 – 80 Чонг, 1:1 – 90+5 Диас

Лутон – Камински, Каборе, Локьер, Ошо, Менджи, Даути, Таунсенд (Чонг, 61), Баркли, Накамба, Огбене (Браун, 79), Моррис (Адебайо, 75).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Гомес (Цимикас, 67), Собослаи (Эллиотт, 66), Мак Аллистер, Гравенберх (Диас, 83), Салоҳ, Диогу Жота (Гакпо, 66), Нуньес.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар