05.11.2023 21:42
2308
АПЛ. «Астон Вилла» мағлубиятга учраб, «Арсенал»дан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди

АПЛ 11-тури доирасида «Астон Вилла» сафарда «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди.

Учрашувда мезбонлар Айна ва Мангалянинг голи эвазига «Астон Вилла»ни мағлубият учратди – 2:0. 

Шу тариқа, Унаи Эмери мураббийлигидаги Бирмингҳем клуби турнирда сентябр ойидан буён илк марта мағлубиятга учради. Сўнгги 6 ўйиннинг 5тасида ғалабага эришиб, 22 очко билан 5-ўринда бораётган «Астон Вилла» бу сафарги мағлубият сабабли 3-ўриндаги «Арсенал»ни (24 очко) ортда қолдириш имкониятини қўлдан чиқарди. «Форест» эса 13 очко билан 12-ўринга кўтарилди. 

АПЛ. 11-тур
Ноттингем Форест – Астон Вилла 2:0

Голлар: 1:0 – 5 Айна, 2:0 – 47 Мангаля.
Ноттингем Форест – Влаходимос, Айна (Уильямс, 86), Ниакате, Мурилло, Тоффоло (Орье, 71), Мангаля, Сангаре, Домингес (Йейтс, 87), Гиббс-Уайт, Эланга, Авонийи (Данило, 82).
Астон Вилла – Мартинес, Кэш (Тилеманс, 59), Пау Торрес, Конса, Динь, Макгинн, Дзаньоло (Бэйли, 46), Камара (Диего Карлос, 78), Дуглас Луис (Дендонкер, 86), Диаби, Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Камара (64), Данило (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар