05.11.2023 21:02
4287
А Серия. «Каляри» «Женоа» билан ўйинда кетма-кет иккинчи ғалабасига эришиб, яна икки ўрин юқорилади

Италия А Серияси 11-тури доирасида «Каляри» мавсумда кетма-кет иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Клаудио Раниери шогирдлари «Женоа»ни қабул қилиб, Виола ва Дзаппанинг голи эвазига ўз ҳисобларига уч очкони ёзиб қўйишди – 2:1. Шу куни Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.

Шу тариқа, мавсум давомида ғалаба нималигини билмай келаётган Сардиния жамоаси бир ҳафтанинг ичида 3та ғалабага (биттаси кубокда) эришди. Турнир жадвалида эса 9 очко билан 17-ўринга юқорилади. Генуя клуби ҳисобида эса 11 очко бўлиб, улар 15-поғонадан жой олган.

А Серия. 11-тур
Каляри – Женоа 2:1

Голлар: 1:0 – 48 Виола, 1:1 – 51 Гудмундссон, 2:1 – 69 Дзаппа.
Каляри – Скуффет, Гольданига, Хацидьякос (Дзаппа, 46), Доссена, Ауджелло, Манкозу (Виола, 46), Янкто (Ацци, 78), Макумбу, Прати, Ористанио (Петанья, 64), Лувумбу.
Женоа – Жозеп Мартинес, Сабелли, Васкес, Дрэгушин, де Винтер, Аарон Мартин (Хапс, 66), Бадель (Пушкаш, 59), Стротман (Торсбю, 59), Френдруп, Малиновский (Экубан, 84), Гудмундссон.
Огоҳлантиришлар: Малиновский (28), Гудмундссон (71), Гольданига (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар