03.11.2023 19:48
1495
Теглар
Мудрик «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда «Челси»га ёрдам бериши мумкин. 7 футболчи жароҳат сабабли ўйнай олмайди

Миҳайло Мудрик жароҳатидан тикланиб, «Челси»нинг машғулотларига қўшилди.

Клуб расмий хабарига кўра, украиналик футболчи Почеттино бошқарувидаги умумий машғулотларда иштирок этмоқда. Шунга қарамай, яна 7 ўйинчи – Армандо Броя, Трево Чалоба, Бен Чилуэлл, Карни Чуквуэмека, Уэсли Фофана, Ромео Лавия ва Кристофер Нкунку жароҳати сабабли ўйнай олмайди.

Маълумот учун, «Челси» душанба куни АПЛ 11-тури доирасида «Тоттенҳэм»га қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар