02.11.2023 22:10
1217
Теглар
Суарес «Интер Майами»га ўтишга яқин. Томонлар «1+1» шаклида шартнома имзолайди

Луис Суарес яқин орада Лионел Мессининг жамоадошига айланади.

El Pais нашри хабарига кўра, Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси «Интер Майами» футболчисига айланишга яқин. Суарес Майами клуби билан музокара олиб бориб, келишувга эришган. Томонлар декабр ойида яна бир йилга узайтириш шарти билан бир йиллик шартнома (1+1) имзолайди.

Қайд этилишича, у «Гремио» сафида мавсумни якунлаб, декабр ойида Майамига келиши кутилмоқда. 36 ёшли уругвайлик форварднинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси декабр ойида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Интер Майами» сафида Луис Суареснинг «Барселона»даги уч нафар собиқ жамоадошлари – Лионель Месси, Сержи Бускетс ва Жорди Альба фаолият юритмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар