02.11.2023 16:36
1092
Салоҳ, Райс, Ромеро – АПЛ ой лауреати бўлишга 6 номзод футболчини эълон қилди

Премьер-лига расмий сайти октябр ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Унга кўра, 6 нафар ўйинчи ой лауреати бўлишга номзодлар сафига киритилган:

Дуглас Луис («Астон Вилла») – бир ойда 2 ғалаба, 1 дуранг, 2 гол, 1 ассист;

Бриан Мбемо («Брентфорд») – 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 2 гол, 2 ассист;

Педру Нету («Вулверҳэмптон») – 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 ассист;

Деклан Райс («Арсенал») – 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 гол, 1 ассист;

Кристиан Ромеро («Тоттенҳэм») – 3 ғалаба, 2 қуруқ ўйин;

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 2 ғалаба, 1 дуранг, 5 гол. 

Маълумот учун, мухлислар ўртасидаги сўровнома 6 ноябр кунигача бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар