02.11.2023 21:29
3263
Теглар
Месси МЛСнинг энг яхши янги ўйинчиси совринини юта олмади

МЛСнинг энг яхши янги ўйинчисига аталган соврин Лионел Месси эмас, Георгиос Якумакисга насиб этди.

МЛСнинг янги аъзосига топшириладиган соврин учун Якумакисдан ташқари, «Интер Майами» форварди Месси ва Эдуард Левен («Сент-Луис Сити») ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Аммо якунда ташкилотчилар мавсумнинг энг яхши янги ўйинчиси совринини «Атланта Юнайтед»нинг 28 ёшли грециялик форвардига топширишди. У МЛСдаги 28 ўйинида 17та голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, аргентиналик 36 ёшли форвард Майами клуби сафида МЛСдаги 6 ўйинда битта гол ва 2 ассистга муаллифлик қилганди. «Интер Майами» МЛС Шарқий минтақасида 14-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар