01.11.2023 21:19
9114
Теглар
Машарипов – «Пансерраикос»нинг энг қимматбаҳо ўйинчиси

Грециянинг «Пансерраикос» клуби сафида фаолият бошлаган Жалолиддин Машарипов жамоанинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди.

Transfermarkt порталига кўра, «Пансерраикос» клуби Греция чемпионатида 14 клуб орасида умумий 10,3 млн евро нарх билан 12-ўринда бормоқда. Жамоадаги энг қимматбаҳо ўйинчи эса Жалолиддин Машарипов бўлиб турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосининг ҳозирги трансфер баҳоси 2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Машариповгача «Пансерраикос» клубининг энг қимматбаҳо ўйинчиси Костас Пилас саналарди – 500 минг евро.

Маълумот учун, «Пансерраикос» клуби Греция Суперлигаси 8-туридан кейин 9 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар