31.10.2023 22:58
2638
Теглар
Саудия қироли кубоги. Маненинг 107-дақиқадаги голи «Ан-Наср»ни 1/4 финалга олиб чиқди, «Ал-Иттиҳод» «Ал-Файҳа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Саудия Арабистони қироли кубоги нимчоракфинали доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ан-Наср» ўз майдонида «Ал-Иттифоқ» клубини қабул қилди. 120 дақиқа давом этган учрашувнинг 45+11-дақиқасида мезбонлардан Талиска майдондан четлатилган бўлса, 89-дақиқада Стивен Жеррард шогирдларидан Али Хазазига қизил карточка кўрсатилди. 107-дақиқага келиб Садио Мане томонидан киритилган ягона гол мезбонларни чоракфиналга олиб чиқди – 1:0.

Яна бир баҳсда «Ал-Иттиҳод» «Ал-Файҳа» меҳмони бўлиб, йирик ғалабага эришди. Ҳамдалла дублга эришган, Бензема ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Жидда клуби чоракфиналга чиқди.

Саудия қироли кубоги. 1/8 финал

31 октябр

«Ал-Файҳа» – «Ал-Иттиҳод» – 0:3

Голлар: 0:1 – Амдалла (5), 0:2 – Амдалла (87), 0:3 – Бензема (90+4).

«Ал-Наср» – «Ал-Иттифоқ» – 1:0

Гол: Мане, 107.

Четлатишлар: Талиска 45+9 – Хазизи 89.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар